Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Мажлисда дастлаб “Солиқ ва божхона қонунчилиги, шунингдек, солиқ ва божхона имтиёзларининг қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси 15 фоиздан 10 фоизга туширилади, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилади, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари берилади ва алоҳида солиқ режими жорий этилади.
Мажлисда қайд этилганидек, капитал бозорини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари берилади, тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларининг эҳтиёт қисмларини ҳамда тиббиёт мақсадлари учун сарфлаш материаллари импорти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади, хотин-қизларнинг бандлигини ошириш мақсадида меҳнат ресурслари зич бўлган қишлоқ жойларнинг реестрига киритилган ҳудудлардаги тадбиркорлик субъектларига ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида ўрнатилади.
Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши юртимизда инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, адолатли рақобат тамойилларини жорий этиш ҳамда тадбиркорлик субъeктлaрининг ўз ишлaб чиқaришини янада ривoжлaнтиришгa хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан қабул қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг