Хизмат самарадорлиги ортадиган бўлди
Ҳар қандай меҳнат тури техник воситалар билан аҳамиятли. Жумладан, республикамизда озодалик, саранжомликни таъминловчи «Тоза ҳудуд» ДУКда ҳам хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида янги транспорт воситалари билан таъминлаш ишлари давом этмоқда. Жумладан, корхонанинг Избоскан тумани филиалига 5 та махсус транспортлар ажратилди.
— Ҳудудлардаги чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш учун туманда 8 та транспорт воситаси фаолияти йўлга қўйилган эди, — дейди “Андижон вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК директори Жамшидбек Бозорбоев. — Эндиликда уларнинг сони 13 та етди. Бу билан ҳудудлардаги чиқиндиларни олиб кетиш хизмати янада яхшиланишига эришдик.
Айни пайтда вилоятда 650 нафар ишчи-ходимлар 180 та техник воситалар орқали аҳолига намунали хизмат кўрсатиб келмоқда.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг