Хизмат машиналари 2030 йилга қадар 100 фоиз электромобилларга алмаштирилади
Фото: Иллюстратив фото
Электромобиллар бўйича президент қарори лойиҳасига кўра, вазирликлар, идоралар, бюджет ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият органлари ҳамда устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар хизмат автомобиллари 2025 йилгача камида 10 фоизигача, 2030 йилга қадар 100 фоизи босқичма-босқич электромобилларга алмаштирилади.
Қайд этилишича, 2030 йилга бориб республикада сотилаётган автотранспорт воситаларининг камида 15 фоизини электромобиллар ташкил этиши кўзда тутилган. Шулар билан биргаликда, экологик туризм ҳудудларига кириш учун 2022 йил 1 июндан бошлаб ички ёнув двигателли битта транспорт воситасидан 10 000 сўм миқдорида экологик тўлов белгиланиши кутилмоқда.
Шунингдек, 2022 йил 1 апрелдан 2030 йил 31 апрелгача қадар:
қувватлантириш станциялари ҳамда уларнинг ҳар бири атрофида камида иккита электромобиль учун тўхташ жойи жойлашган ер участкалари ер солиғи тўлашдан озод этилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг