Хива шаҳридаги “Алломалар” музейида кўргазма ташкил этилди
Хива шаҳридаги “Алломалар” музейида “X-XI асрларда Абу Райҳон Беруний ва Ибн Синоларнинг тиббиёт ривожига қўшган ҳиссаси” номли кўргазма ташкил этилди.
Кўргазманинг очилиш тадбирида музей ходимлари, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар иштирок этдилар.
“Алломалар” музейи “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидаги 1765 йилда бунёд этилган тарихий-меъморий обида – Муҳаммад Амин иноқ мадрасасида жойлашган. Унинг экспонатлари орасидан Хоразм Маъмун академияси тарихи, у ерда фаолият кўрсатган буюк алломалар ҳаёти ва илм-фан ривожи йўлидаги илмий мероси ҳақидаги нодир манбалар ўрин олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг