Хитойнинг HICHAIN компанияси Ўзбекистонда логистика марказларини очади
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида Гуанчжоу шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Бизнес форумда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Хитойнинг “Hichain Supply Chain” компанияси президенти билан учрашув ўтказди. Учрашувда компания билан ҳамкорликда Андижон, Навоий ва Қорақалпоғистон Республикасида янги логистика марказларини ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг