Хитойлик ҳамкорлар билан Сирдарёда биотехнологик кластер ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди

23:05 03 Май 2023 Сиёсат
611 0

Сирдарё вилояти ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев айни кунларда юртимизда бўлиб турган Хитойда инсон геноми бўйича тадқиқотлар билан шуғулланувчи “BGI Group” компанияси раиси Ван Жиан ва унинг жамоаси билан учрашув ўтказди.

Йиғилишда Сирдарё вилоятини инновацион ҳудудга айлантириш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди. Мазкур инновацион ҳудудда Хитой тажрибаси асосида ягона биотехнологияларни ўзида мужассам қилган биотехнологик кластер яратилиши, университет ташкил қилиниши назарда тутилган. Гулистон давлат университетида сўнгги йилларда шаклланган биотехнологиялар лабораториялари ва олимлар жамоаси ҳамда Хитой профессорларининг ҳамкорлиги натижасида Марказий Осиёда ягона биотехнологик хабнинг яратилиши минтақамиз учун долзарб юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига замин яратади.

Профессор Ван Жиан самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди ва Сирдарёга ташкил этилган ушбу ташриф делегация аъзоларида катта таассурот қолдираётганини алоҳида қайд этди.

– Кластер таркибида геномларни ўрганадиган Пекин геном тадқиқотлар маркази билан инсон геномларини, ҳайвон ва ўсимликлар геномини ўқийдиган Пекин университети лаборатория нусхасини Сирдарёда ташкил этамиз, – деди BGI Group раиси, профессор Ван Жиан. – Бу ерда геномларни ўқиб, турли тадқиқотлар ўтказилади, янги вакциналар ва янги даволовчи услублар яратилади.

Хитой биотехнология соҳаси ривожи бўйича сўнгги беш йилда АҚШдан кейин дунёда иккинчи ўринни эгаллаб келаётгани, бу соҳада Ўзбекистон билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қараётгани республикамизда биотехнология соҳасининг ривожланишида туб бурилиш ясалиши кутилмоқда.

Музокаралар натижасида томонлар самарали ва конструктив ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини келишиб олишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер