Хитойда Янги йил байрами бошланди
Хитойликлар янги йилни ой тақвими бўйича нишонлашни бошладилар. Байрам тантаналари деярли 2 ҳафта давом этади.
Пандемия сабабли, хитойликларнинг хориждаги анъанавий парадлари, масалан, Лондон ва Ню-Ёркдаги парадлар бекор қилинди. Бироқ, Хитойнинг ўзида пандемия мамлакат бўйлаб саёҳатчилар сонини деярли камайтирмади.
Коронавирус хитойликлар кайфиятига таъсир этмади. Aҳоли пунктларининг асосий кўчалари ранг-баранг безатилган ва ёрқин чироқлар ёрдамида ёритилган. Карнавал ҳам бошланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг