Хитойда Осиё ва Тинч океани минтақасида “яшил” ривожланиш масалалари муҳокама қилинди
20–23 октябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Чанша шаҳрида “Осиё-Тинч океани минтақасида яшил ва кам углеродли ривожланиш” форуми бўлиб ўтди. Форумда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ходимлари ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида Осиё ва Тинч океани минтақасида яшил ривожланиш, Париж битими доирасида 2030 йилгача иссиқхона газлари ташламаларини қисқартириш учун илмий изланишлар, янги технологияларни жорий этиш мавзуларидаги панель сессиялар бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, панель сессияларда ишлаб чиқариш тармоқларини трансформациялаш, иқлим ўзгаришига мослашиш, биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш мавзулари ҳам муҳокама қилинди.
Шунингдек, форум доирасида яшил технологиялар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Қолаверса, тадбир иштирокчилари яшил трансформация ва иқлим ўзгариши соҳасида фаолият юритаётган олимларнинг маърузаларини тинглашди. Шу билан бирга, форум қатнашчилари яшил технологияларни жорий қилаётган корхоналарга ташриф буюришди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг