Хитойда коронавируснинг янги ўчоғи пайдо бўлди

16:27 19 Январь 2021 Дунё
1256 0

Хитойнинг шимоли-шарқида коронавирус пандемиясининг янги эпимаркази пайдо бўлди. Бу ҳақда Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

Мамлакатда бир кунда коронавирус инфекциясининг 106 та янги ҳолати қайд этилди. Улардан 43 таси Хитойда касалликнинг янги марказига айланган Сзилин вилоятида аниқланди. Пандемиянинг биринчи тўлқини энг кўп зарар кўрган Хубей вилоятида яна 35 та CОВИД-19 касаллиги топилди.

Aввалроқ, коронавирус инфекцияси кўпайгани сабабли, ХХР расмийлари коронавирус билан касалланганлар учун шифохоналар қурилишини қайта тиклагани маълум қилинган эди. Хусусан, Хубей вилоятида беш кун ичида 1,5 минг палатага мўлжалланган тиббий муассасаси қурилди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда эпидемия бошлангандан буён 98 минг киши вирус юқтиргани аниқланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер