Хитойда коронавирусга қарши сохта вакциналар ишлаб чиқараётган жиноий гуруҳ қўлга олинди

16:02 02 Февраль 2021 Дунё
1114 0

Хитой полицияси томонидан ўтказилган махсус операцияда катта миқдордаги сохта коронавирус вакцинаси мусодара қилинди.

Амалиёт чоғида уч мингдан ортиқ дозадаги қалбаки препаратлар қўлга киритилган. Шунингдек, ушбу сохта дориларни тайёрлашга ишлатиладиган кимёвий воситалар ва улардан «вакцина» тайёрлаш цех аниқланган. Мазкур жиноий ишга алоқадан 80 нафардан ортиқ одам ҳибсга олингани айтилмоқда. Суриштирув давомида жиноятчилар ўз «вакциналарини» беморларга қиммат нархларда сотиб келгани маълум бўлган.

Манбага кўра, Хитойда коронавирусга қарши фуқароларни эмлаш бепул ва фақат лицензияга эга марказларда амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер