Хитойда йирик олтин кони топилди. Захираси 1000 тоннадан ошиши мумкин
Геологлар Хитойнинг марказий қисмидаги Хунан провинциясида 82,8 миллиард доллар (600 миллиард юань) қийматидаги йирик олтин заҳираларини аниқладилар. Бу ҳақда маҳаллий геология бошқармаси хабар бермоқда.
Икки минг метрдан ортиқ чуқурликда 40 дан ортиқ олтин томирлар топилган. Прогноз қилинган металл захиралари уч минг метргача бўлган чуқурликда минг тоннадан ортиқ деб баҳоланади. Ресурсларнинг нархи 600 миллиард юанни ташкил қилади. Бу кашфиёт минтақада олтин қазиб олишда муҳим қадам бўлди, дейди мутахассислар.
2023 йилда Хитой 375,16 тонна олтин ишлаб чиқарди, бу ўтган йилга нисбатан 0,84 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, мамлакатда олтин истеъмоли 1089,69 тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,78 фоизга ўсган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг