Хитойда бўлиб ўтган тадбир сайёҳлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга бағишланди

10:48 04 Октябр 2023 Дунё
792 0

Мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонасида Хитой сайёҳлик компаниялари билан туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда “China SWAN International Tours”, “CYTS International Travel”, “The Silk Road Culture Exibition Tour” сайёҳлик компанияларининг раҳбарлари ва вакиллари иштирок этишди.

Давра суҳбати чоғида Хитой томони вакиллари ҳукуматимиз томонидан сўнгги йилларда туризм жабҳасини ривожлантириш борасида ҳаётга татбиқ этилаётган ислоҳотлар, хусусан, Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик салоҳияти, гастрономик ва экологик туризм соҳасидаги имкониятлари билан яқиндан таништирилди. Шу ўринда ҳозирги кунда Ўзбекистонга кириши учун 91 хорижий давлат фуқаролари учун визасиз режим жорий этилганига эътибор қаратилар экан, 2021 йилнинг 1 мартидан бошлаб хитойликлар учун Ўзбекистонда 10 кунгача визасиз бўлиш тизими жорий қилингани қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳалардаги ҳамкорлик, хусусан, савдо-иқтисодий, маданий ва туризм йўналишидаги алоқалар кун сайин ривожланиб бораётгани таъкидланди. Икки мамлакат ўртасида йўлга қуйилган авиақатновлар томонлар манфаатига бирдек хизмат қилаётгани таъкидланди.

Давра суҳбати давомида хитойлик ҳамкорлар билан мамлакатимиз бўйлаб янги сайёҳлик йўналишларида якка тартибдаги ва уюшган туризм кўламларини кенгайтириш, уларни янада самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер