Хитойда автомагистраль ўпирилиб кетди. Жабрланганлар бор
Фото: AP
Хитойнинг Гуандун музофотидаги «Маида» автомагистрали ўпирилиб кетди. «Синхуа» агентлиги хабарига кўра, воқеа 1 май куни эрталаб юз берган.
Ҳодиса оқибатида 18 та автомобиль вайроналар остида қолиб кетган, 31 киши тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Қайд этилишича, айни пайтда автомагистраль транспорт ҳаракати учун ёпиқ, унда қутқарув ишлари олиб борилмоқда, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг