Хитойда автобус портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 42 киши тан жароҳати олди
Хитой шимоли-шарқида автобус портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 42 киши тан жароҳати олган.
ОАВ маълумотларига кўра, воқеа Хитой шимоли-шарқидаги Шэньян шаҳрида содир бўлган. Полиция портлаш 12 февраль куни маҳаллий вақт билан 17.55 да содир бўлганини маълум қилди. Жабрланганларнинг икки нафари оғир, 40 нафари енгил тан жароҳати олган, уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, портлаш кучли бўлган. Портлаш тўлқини натижасида автобуснинг барча ойналари синган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг