Хитой ва АҚШ ўртасидаги тўқнашув дунё учун фалокатли бўлади — Си Цзиньпин

20:46 11 Февраль 2021 Дунё
1904 0

Фото: Синьхуа

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Хитой ва АҚШ ўртасидаги тўқнашувни дунё учун фалокат деб атади. 

Хитой Марказий телевидениеси хабарига кўра, у бу фикрларни АҚШ президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбат пайтида айтиб ўтган.

«Хитой ва АҚШ қарама-қаршилиги икки мамлакат ва бутун дунё учун фалокатдир», деган мулоқот давомида Си Цзинпин. 

Шунингдек, Цзиньпин Хитой — АҚШ ҳамкорлиги, аксинча, мамлакатларнинг ўзлари учун ҳам, бошқа барча давлатлар учун ҳам фойдали бўлишини ва бу ягона тўғри танлов эканини таъкидлаган.

Си Цзиньпин, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мамлакатлар биргаликда ҳаракат қилиши кераклигини қайд этган. 

«Халқаро вазиятдаги мутлақ ноаниқлик бўлган ҳозирги шароитда Хитой ва АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сифатида алоҳида масъулиятни ўз зиммаларига оладилар», дея қўшимча қилган Хитой раҳбари.

Аввалроқ Оқ уй Жо Байден ва Си Цзиньпиннинг телефон орқали суҳбати ҳақида хабар берган эди. Унга кўра, икки мамлакат раҳбарлари коронавирус пандемиясига қарши курашиш, глобал соғлиқни сақлаш, иқлим ўзгариши ва қурол-яроғ тарқалиши каби умумий муаммолар тўғрисида фикр алмашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер