Хитой сўнгги 40 йилда биринчи маротаба қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Ушбу ракета тўғридан тўғри Америкагача учишга қодир
Фото: CNN
Хитой сўнгги ўн йилликларда биринчи марта Тинч океани узра қитъалараро баллистик ракетасини (ҚБР) муваффақиятли синовдан ўтказди. Ракета чоршанба куни эрталаб учирилган. Пекин Мудофаа вазирлиги синов мунтазам машғулотларнинг бир қисми эканлигини ва бирон бир давлатга қаратилмаганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда CNN хабар берган.
Маълумки, бу Хитой сўнгги 40 йил ичида биринчи марта Тинч океанида ҚБРни оммавий синовдан ўтказиши ҳисобланади. Ракета Халқ озодлик армияси ракета кучлари томонидан учирилди ва белгиланган ҳудудга бориб тушди. Хитой баъзи мамлакатларни учирилиши ҳақида олдиндан хабардор қилган, аммо Японияга хабар берилмаган.
Энг сўнгги синовдан ўтган ҚБР «DF-41» бўлиши мумкин. Бу тоифадаги ракеталар 15 минг километргача масофани босиб ўта олади. Масалан, ушбу ракета Хитойдан учирилса, АҚШ материгига етиб боришга қодир. Мутахассисларнинг фикрича, синов АҚШ ва унинг иттифоқчиларига Хитойнинг ҳарбий кучи ҳақида огоҳлантирувчи хабар юбориш учун мўлжалланган.
Синов минтақада кескинлик кучайган, Хитой, Россия ва Япония ҳамда Филиппин каби яқин давлатлар иштирокида ҳарбий ҳаракатлар кучайган бир пайтда ўтказилмоқда.
Хитой сўнгги пайтларда содир бўлган бир қанча воқеаларга, жумладан, Жанубий Хитой денгизидаги қарама-қаршиликлар ва Япония яқинидаги ҳаво ҳудудининг бузилишига аралашган.
Таҳлилчиларнинг айтишича, ракета синовини ўтказиш вақти муҳим, чунки у Хитойнинг кўплаб жабҳаларда ҳаракат қилишга тайёрлигини кўрсатади.
Аввалроқ, «Авиценна» номли миллий бренд яратилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг