Хитой Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашишга кўмаклашиш учун шифокор ва мутахассислар ҳамда гуманитар ёрдам юборди

20:10 17 Апрель 2020 Жамият
1972 0

COVID-19га қарши курашга кўмаклашиш мақсадида хитойлик шифокорлар ва тиббиёт мутахассисларидан иборат 15 кишилик гуруҳ мамлакатимизга келди.

Тиббий гуруҳ таркибида вирусолог, эпидемиолог, пульмонолог, терапевт, жарроҳ ва юқумли касалликлар бўйича мутахассислар бор.

Хитойлик шифокорлар билан бирга, Хитой Халқ Республикаси ҳукумати номидан умумий қиймати 2 миллион юан(тахминан 290 минг доллар)га тенг бўлган зарур тиббий буюмлар, дори-дармонлар воситаларидан иборат гуманитар ёрдам ҳам олиб келинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер