Хитой Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратади
Жорий йилнинг 8-центабр куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Сарвар Хамидов ва Ўзбекистонда бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси делегацияси раҳбари Халқаро тараққиёт ҳамкорлик агентлиги раиси ўринбосари Ден Ботсин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобидан лойиҳаларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилиб, икки томонлама молиявий-техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хитой томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди.
Йиғилиш якунида устувор йўналишларда грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатда қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва институционал ривожланиш каби соҳаларда умумий қиймати 190 миллион доллардан ортиқ бўлган 14 та лойиҳани амалга ошириш назарда тутилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг