Хитой навбатдаги сунъий йўлдошни орбитага муваффақиятли олиб чиқди
Фото: CGWIC
Хитой янги «Шиянь-19» тажриба сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиқди. Хитой Аэрокосмик фан ва технология корпорацияси хабарига кўра, ундан сунъий йўлдош алоқаси технологияси бўйича тажрибалар ўтказишда фойдаланилади.
Учириш сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 2:09 да мамлакат жануби-ғарбидаги Сичуан провинциясида жойлашган Сичан космодромидан «Чанчжэн-3С» ракетаси ёрдамида амалга оширилди.
Корпорациянинг таъкидлашича, сунъий йўлдош биринчи навбатда кўп диапазонли юқори тезликдаги сунъий йўлдош алоқа технологияларини синовдан ўтказиш учун ишлатилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг