Хитой Филиппинда АҚШ ракеталарини жойлаштиришга кескин норозилик билдирди

15:24 25 Апрель 2024 Дунё
411 0

Фото: Global Look Press

Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШнинг ўрта масофага учувчи ракеталарининг Филиппинда жойлаштирилишига кескин қаршилик билдирди.

«Биз АҚШнинг Осиё-Тинч океани минтақасида ўрта масофали баллистик ракеталарни жойлаштиришига қатъий қаршимиз», дейди Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби У Цянь.

Унинг сўзларига кўра, АҚШнинг қадамлари минтақа мамлакатлари хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, шунингдек, минтақадаги тинчлик ва барқарорликка жиддий зарар етказади.

Унинг таъкидлашича, бу ҳаракатлар «муқаррар равишда Хитойнинг қатъий қарши чораларига олиб келади».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер