Хитой бир йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта коронавирусдан ўлим ҳақида хабар берди

03:26 20 Март 2022 Дунё
1328 0

Фото: Reuters

Хитой 2021 йил январидан бери биринчи марта "COVID-19"да ўлим ҳақида хабар берди. 

19 март куни Хитой шимоли-шарқидаги Цзилинь провинциясида коронавирус инфекциясига чалинган икки киши вафот этган. 
Расмий маълумотларга кўра, мамлакатда коронавирусдан сўнгги ўлим ҳолати 2021 йилнинг 25 январида қайд этилган.

Сўнгги кунларда Хитойда ушбу инфекция билан боғлиқ янги ҳолатлар яна кўпаймоқда. Хусусан, 18 март куни Хитойнинг 16 та ҳудудида 3870 кишида касаллик аниқланган.

Халқаро таққослаганда, Хитойда инфекциялар сони жуда паст бўлиб қолмоқда. Бунга қайсидир маънода, ҳукуматнинг коронавирусга нисбатан «ўзига хос стратегияси» ҳам сабаб бўлаётгандир. Гап шундаки, мамлакатда инфекциянинг кичик тарқалиши билан ҳукумат дарҳол комендантлик соати, оммавий тест синовлари, транспорт чекловлари ва карантин жорий қилмоқда.

Шу боис айни пайтда миллионлаб хитойликлар Шенчжен ва Шанхайнинг бир қисмида тўлиқ локдаун остида яшамоқда. Минглаб одамлар яшайдиган Пекиннинг бир қанча ҳудудларда ҳам ҳаракат учун чеклов жорий этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер