Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми янги рекорд даражага етди
Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи арафасида ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси Юй Сзюннинг “Женмин жибао” газетасида икки томонлама ҳамкорликка бағишланган мақоласи чоп этилди. Унда айтилишича, 2023 йилнинг 11 ойи давомида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми янги рекорд даражага етди ва 12,2 миллиард долларни ташкил этди.
Сармоявий ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланди, гуманитар ҳамкорлик соҳасига қизиқиш ортиб бормоқда, икки давлат ўртасидаги дўстлик муносабатлари халқларимиз қалбидан чуқур жой олган.
Дипломатга кўра, Хитой Ўзбекистон билан икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган муҳим келишувларни амалга ошириш, “Бир макон, бир йўл” ва Янги Ўзбекистонни биргаликда қуриш, шунингдек, юқори даражадаги муносабатларни барқарор ривожлантириш учун кўмаклашишга тайёр.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг