Хирмонга барака...
Айни кунларда республикамиз деҳқонлари кузда қадалган уруғ ҳосилини уюшқоқлик билан нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш илинжида. Иш жараёни жудаям қизғин. Барча кучлар ғаллани йиғиштиришга сафарбар қилинган. Ҳа деган деҳқонга мадад.
Бугун Наманган вилоятида хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов вилоят деҳқонлари билан суҳбатда бўлиб, бу йилги ҳосил, истеъмолчилар дастурхонига тортиладиган маҳсулотлар, уларнинг сифати, нарх-наволар юзасидан фикр алмашди. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, фермерлар билан суҳбат жараёнида уларга яратилаётган имконият ва етиштираётган маҳсулотларини ўзлари томонидан қайта ишлаш жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар, бу жараёнга хорижий компания ва халқаро институтларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Федерация раиси вилоятда 60 дан ортиқ тизим ходимларининг ғалла йиғим-терим жараёнига отряд раҳбари сифатида жалб қилинганлигини маълум қилиб, деҳқонларимиз томонидан ҳосилни тез ва уюшқоқлик билан йиғиб олиш жараёнига Федерация ҳам қараб турмаслигини таъкидлаб ўтди.
Федерация томонидан вилоятнинг қатор туманларидаги фермер хўжаликларида ҳосилни йиғиб олиш ишини тўғри ташкил этган бир қатор отряд раҳбарлари эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг