ХДПдан Президентликка номзод кўрсатилди

12:28 06 Сентябр 2021 Сиёсат
1308 0

Пойтахтимизда Халқ демократик партиясининг қурултойи бўлиб ўтмоқда. Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ва унинг Сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар муҳокама этилиши белгиланган.

Делегатлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова номзодини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Президентликка номзод Мақсуда Ворисова юксак ишонч учун делегатлар ва партиянинг кўп минг сонли аъзоларига миннатдорлик билдирди.

Партия Сайловолди дастурида белгиланган устувор йўналишлар муҳокама этилмоқда. Қайд этилишича, дастурда 9 та йўналиш бўйича мақсад ва вазифалар илгари сурилган.

Мақсуда Ворисованинг таъкидлашича, ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш Халқ демократик партиясининг бош мақсади ҳисобланади.

Тадбир давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер