Халққа хизмат — энг олий саодат

09:20 29 Июль 2021 Жамият
1114 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Ғозғон шаҳри вилоятимизнинг энг ёш ва навқирон шаҳри. Бу ерда сўнгги йилларда улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Барча амаллар халқни рози қилишга қаратилганини ғозғонликлар ҳис этиб яшамоқда. 
Аввало, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Навоий вилояти таркибида вилоят бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилди ҳамда ушбу ҳужжат билан Ғозғон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш белгиланди.

Шунга кўра, Бош прокуратура томонидан Ғозғон шаҳар прокуратураси ташкил этилиб, ушбу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан янги шаҳарни ривожлантириш, ободонлаштириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш юзасидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётир.
Ғозғон шаҳрида 4 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, 2-секторга Тумар маҳалласи бириктирилган. Секторга бириктирилган ушбу маҳаллада 443 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 738 нафар оила, ушбу оилаларда яшовчи фуқаролар 2 445 нафарни ташкил қилади. 
2-сектор томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга кўрсатилган амалий ёрдамлар тўғрисида тўхталиб, шуни айтиш мумкинки, фуқаро М. Норбоевага касаначилик йўналишида “Ғозғон чевар қизлари” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Тегишли жамғармаси ҳисобидан 122 млн. 500 минг сўм субсидия ажратилди. Натижада Ғозғон шаҳридаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда 50 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, сектор раҳбари томонидан кооператив фаолият юритаётган бинони таъмирлаш учун қурилиш материаллари ҳамда жиҳозлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилишида ёрдамлар кўрсатилди.
Ғозғон шаҳар 2-секторида “Темир дафтар”га 14 та 6 нафар ишсиз аъзоларининг бандлиги таъминланди, 50 млн. сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилиши натижасида 14 та эхтиёжманд оилалар “Темир дафтар”дан чиқарилди.
Шунингдек, шаҳардаги 2-секторда 513 нафар 18-30 ёшдаги ёшлар мавжуд бўлиб, ишсиз ва ижтимоий-иқтисодий муаммолари бўлган 33 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилиши таъминланиб, ушбу ёшларнинг 15 нафарига субсидия, 5 нафарига 120 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди. 7 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 2 нафари жамоатчилик ишга жалб қилинди, 2 нафарининг ижтимоий-иқтисодий муаммоси ҳал этилиб, 32 нафари дафтардан чиқарилиши таъминланди.

Шу билан бирга, 2-секторда 30 ёшдан юқори бўлган аёллар билан бирма-бир мулоқот қилиниб, 57 нафар хотин-қизлар 9 та тоифага ажратилган ҳолда “Аёллар дафтари”га киритилди. 
Шаҳар прокуратурасининг амалий ёрдами билан 29 нафарига 377 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишлаш истагини билдирган 18 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 4 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, яна шунчасига моддий ёрдам берилди, — дейди Ғозғон шаҳар прокурори адлия кичик маслаҳатчиси Бахтиёр Исоқов.
Умуман олганда, ҳудудда ҳар бир ишни “маҳаллабай” тизими орқали олиб борилаётгани муаммолар ечими ва ҳудуд ривожида катта самара беряпти. Қолаверса, маҳаллаларнинг “ўсиш нуқта”си, яъни драйвери аниқлаб олиниб, шу асосда иш ташкил этилаётгани, албатта, яхши натижаларни қўлга киритишга пойдевор бўлмоқда. 

“Халқ сўзи”.
Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер