Халқлар дўстлиги кунига бағишланган Дўстлик фестивали якунланди

14:40 31 Июль 2023 Жамият
578 0

Мустақил Ўзбекистонда миллатлар ва конфессиялараро тотувлик ва ўзаро бир-бирини тушуниш, ёш авлодни бағрикенглик, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бирига айланди.

Конституциямиз ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари, миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани муҳрлаб қўйилган. Уларга ўз маданияти, анъана ва урф-одатларини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга юртимизда 27-30 июль кунлари Дўстлик фестивали ўтказилди.

Тўрт кун мобайнида мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, хорижий давлатлар билан дўстликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилган конференциялар, турли маданий-гуманитар, маънавий-маърифий ва илмий-амалий тадбирлар, танлов ва кўргазмалар ташкил этилди.

Фестивалнинг якуний 30 июль куни Пойтахтимиздаги Марказий боғда “Дўстлик оҳанглари” номи остида таниқли миллий ва эстрада хонандалари ва Миллий маданий марказлар ҳаваскор гуруҳларнинг катта гала-концерти ташкил қилинди.

Фестиваль доирасидаги тадбирлар аҳолини, айниқса, ёшларни умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, турли миллатлар қадриятларига ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялашга, шунингдек, жаҳонда самимий дўстлик ғояларини тарғиб қилиш ва тараннум этишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер