“Халқингиз сайловда фаол иштирок этишига ишонаман” – Альберто Туркстра
Фото: Халқ сўзи
- Ўзбекистонда бир неча маротаба бўлганман, - дейди бельгиялик халқаро кузатувчи Альберто Туркстра. - Бундан аввалги - 2016 йили бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ҳам халқаро кузатувчи сифатида иштирок этгандим. Бугун Фарғонадаман. Фарғоналиклар жуда ҳам самимий ва меҳмондўст. Бу ердаги миллий қадрият ва анъаналарни акс эттирувчи тарихий жойлар менда катта таассурот қолдирган. Оилавий аҳиллик, ҳамжиҳатликка ҳавас қилса арзийди.
Ишонаманки, сайловда барча фаол иштирок этади. Бунинг учун сайлов участкаларида барча шароитлар яратилган. Сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ҳам юксак даражада. Сайлов жараёни миллий ва умумэътироф этилган демократик тамойилларга мувофиқ тарзда ташкил этиляпти.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг