Халқаро террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган 17 нафар шахс қўлга олинди
Фото: ИИВ
Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида, 2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши оқибатида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган «Ислом давлати» халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштиргани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг