Халқаро оммавий югуриш мусобақалари ўтказилиши муносабати билан пойтахтимизнинг айрим кўчалари вақтинча ёпилади

19:35 15 Ноябрь 2023 Жамият
232 0

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Давлат байроғи куни ва Конституция кунига бағишланган «Yangi nafas» ҳамда «Ekiden» халқаро оммавий югуриш мусобақалари бўлиб ўтади.

Тадбирлар муносабати билан шаҳримизнинг бир неча кўчалари вақтинча ёпилади.

2023 йил 17 ноябрь куни соат 00:00 дан 19 ноябрь куни соат 12:00 гача:

— Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;

2023 йил 19 ноябрь куни соат 06:30 дан 09:30 гача:

— Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан бошлаб Ойбек, Нукус ва Абдулла Қодирий кўчалари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер