Халқаро Молия Корпорацияси вакиллари билан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди

15:40 01 Май 2023 Сиёсат
984 0

Жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Рахимова Халқаро Молия Корпорациясининг (ХМК) ДХШ лойиҳаларида Яқин Шарқ, Марказий Осиё, Туркия, Афғонистон ва Покистон бўйича маслаҳат хизматлари бўлимининг минтақавий раҳбари Мунир Ферузи билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш ва давлат функцияларини қисқартириш департаменти директори ўринбосари Зокир Бозоров ҳамда ХМКнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Зафар Хашимов иштирок этдилар.

Мулоқот давомида мамлакатимизда давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган ишлар, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишни кенгайтириш, ҳамкорликдаги ДХШ лойиҳаларини ривожлантириш, хусусан, ижтимоий соҳа объектлари инфратузилмасини ривожлантириш, энергетика соҳасида лойиҳаларни давом эттириш ва уларнинг натижадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, суҳбатда томонлар кўп тармоқли соғлиқни сақлаш марказларини ташкил этиш лойиҳасини кўриб чиқиш, янги ДХШ лойиҳаларини шакллантириш, инфратузилмавий лойиҳалар кўламини ошириш, уларнинг техник жиҳатларини ўрганиш, фискал хатарларни баҳолаш ва молиялаштириш юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш ҳамда лойиҳалар юзасидан мулоқотлар алмашинувини кенгайтириш юзасидан келишиб олдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер