Халқаро кузатувчилар Сурхондарёда
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Хорижлик мутахассислар мамлакатимиз сайлов амалиётида ахборот-коммуникация технологияларининг янги имкониятларидан фойдаланиш бўйича тўпланган тажрибани юқори баҳоламоқда.
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига ўтказиладиган сайловларда халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш мақсадида мамлакатимизга келган ЕХҲТ ДИИҲБ узоқ муддатли кузатувчилари Хайнек Кристиан Оливер ҳамда Эрдэнэбат Цэнгэль Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссияси аъзоларининг фаолияти, матбуот марказида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Ҳудудий комиссия раиси Зебунисо Алимардонова халқаро кузатувчиларга сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш, сайлов округи ва сайлов участкаларини тузиш тартиби ва нормаси, муддатидан олдин овоз беришни ташкил қилиш ва ўтказиш, сайловда ногиронлиги бор шахслар учун мослаштирилган шароитлар ҳақида маълумот берди.
Халқаро кузатувчилар сўнгги йилларда мамлакатимиз сайлов амалиётида ахборот-коммуникация технологияларининг янги имкониятларидан фойдаланиш бўйича муайян тажриба тўпланганини эътироф этди.


Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг