Халқаро конференция ўз ишини бошлади
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".
Пойтахтимиздаги Hilton анжуманлар марказида Олий Мажлис Сенати, “Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати ҳамда Конрад Аденауэр фонди ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Тадбир Ўзбекистонда давлат қурилишининг янги босқичи, демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимият вакиллик органларинг ролини ошириш масалаларига бағишланган.

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева чиқиш қилиб, жамиятимизда янгиланиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларда жамоатчилик ўрни ва аҳамияти юксалиб бориши лозимлигини таъкидлади. Бу борада “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори“ деган ғоя кундалик ҳаётимизга кириб бориши керак, деб сўзлади ўз нутқида Т. Нарбаева.

Анжуман иши давом этмоқда.
Мунисхон Каримова, онлайн
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг