Халқаро ислом академияси билан англашув меморандуми имзоланди
Мамлакатимиз Президентининг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Республикамизнинг ҳар бир ҳудудига йилнинг тўрт мавсумида туристларни жалб қилиш учун салоҳият мавжуд эканлиги қайд этилиб, бунинг учун туризм масканлари имкониятидан тўлалигича фойдаланиш зарурлиги вазифа қилиб қўйилганди.
Жорий йилнинг 31 октябрь куни Туризм қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ўртасида туризмни ривожлантириш, жумладан зиёрат туризми йўналишини янги босқичга кўтариш борасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Унга кўра, зиёрат туризми соҳасида кадрлар тайёрлаш, бу йўналишда хорижий экспертлар билан узвий муносабатларни йўлга қўйиш, илмий ва маърифий лойиҳаларни амалга ошириш, Қўмита мутахассислари билан биргаликда Академия талабалари иштирокида зиёратгоҳлар ва туризм йўналишлари бўйича қўлланма ҳамда хариталар ишлаб чиқиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилади.
Шунингдек, ҳамкорлик асосида халқаро электрон ресурслар манбалари контентини бойитиш ва зиёрат туризм йўналишида база яратишга келишиб олинди.
Учрашув чоғида Халқаро ислом академияси томонидан Ўзбекистондаги 500 га яқин зиёратгоҳлар тўғрисидаги тўплам нашр этилганлиги маълум қилиниб, Туризм қўмитаси томонидан ушбу тўплам туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари орасида тарғиб қилинишида амалий ёрдам беришга келишилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг