Халқаро инвестиция форуми доирасида Америка бизнес вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

22:49 03 Май 2023 Сиёсат
500 0

Тошкентда бўлиб ўтган халқаро инвестиция форуми доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Америка-Ўзбекистон Савдо Палатаси (AUCC) Ижрочи директори Элена В. Сон ва Америка бизнеси вакиллари “Silver Leaf”, “John Deere”, “Cadillac”, “HP” “Silver Leaf”, “John Deere”, “Cadillac”, “HP”, "White&Case" каби компаниялар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Ўзбекистонда IT-индустриясини ривожлантиришга кўмаклашиш ва бу соҳага хорижий сармояларни жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.

Дастлаб учрашувда вазир Ш. Шерматов Америка бизнеси вакилларига Ўзбекистонда IT соҳасини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Америка бизнеси вакиллари Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш ва IT соҳасида тажриба алмашишга қизиқиш билдириб, Ўзбекистонда АҚШ етакчи компанияларининг ваколатхоналарини очиш истагини билдирди.

Бунга жавобан вазир Ш. Шерматов, хорижий компаниялар Ўзбекистонда фаолият юритиши учун бир қатор имтиёзлар ва қулай шароитлар, ҳамда БПО йўналишида ҳамкорлик учун талабга жавоб берадиган кадрлар мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда IT-мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Америка бизнеси вакиллари томонидан Ўзбекистонда IT-таълим йўналишида ҳамкорлик ўрнатиш билан биргаликда ёшлар учун бўш иш ўринлар яратиш тўғрисида фикр билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер