Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади
Иллюстратив фото
Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Фармонга мувофиқ, ҳар 2 йилда бир марта сентябрь ойида Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади.
Шунингдек, фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ҳам ўтказилади.
Фестивалнинг асосий вазифаларидан бири ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бой маданий меросни дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этишдан иборат.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг