Халқаро эътироф: Адлия вазирлиги давлат бошқаруви соҳасида энг намунали вазирлик
Фото: Адлия вазирлиги
Бугун 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасида илк маротаба Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати билан ҳамкорликда ўтказилган “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумот учyн: БАА ҳукумати томонидан миллий ривожланиш дастури, соҳавий стратегияларнинг ижросини таъминлашда юқори кўрсаткичларни қайд этган давлат органлари ва давлат хизматчиларини муносиб тақдирлаш мақсадида 2009 йилдан буён “Давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури ҳар икки йилда бир марта амалга ошириб келинмоқда.
Мамлакатимизда ҳам БАА Бош вазири офиси билан ҳамкорликда жорий йилда биринчи марта “Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури амалга оширилди.
Дастурда 17 та вазирлик ва 70 нафардан ортиқ вазирлик ходимлари 8 та номинация (3 та институционал ва 5 та индивидуал) бўйича иштирок этди.
Баҳолаш натижаларига кўра Адлия вазирлиги:
"Намунали вазирлик" номинациясида 1-ўринни;
"Функция, хизмат ва инновацияларни амалга ошириш"номинациясида 1-ўринни;
"Интеграциялашган механизмлар соҳасидаги намунали вазирлик" номинациясида 1- ўринни эгаллади.
Шунингдек, "намунали вазир ўринбосари" номинациясида адлия вазири ўринбосари Шерзод Рабиев 1-ўринга муносиб кўрилди.
Бундан ташқари, Адлия вазирлигининг бўлим бошлиғи Отабек Ҳақбердиев "намунали ихтисослашган ходим" номинациясининг совриндори бўлди.
Ушбу юксак ва шарафли халқаро эътироф Адлия вазирлигининг 10 мингга яқин ходимлари фаолият юритувчи жамоасининг машаққатли ва шарафли меҳнати натижаси ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг