Халқаро дастур доирасида ўтказилган “Eco-schools Uzbekistan” лойиҳаси ғолиблари аниқланди
Экологик таълим жамғармасининг (FEE) 7 босқичдан иборат дастури бўйича Ўзбекистонда илк бор 2 та: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва Тошкент шаҳридаги 81-сонли мактаб Жамғарманинг олий мукофоти – Яшил байроқ билан тақдирланди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида “Замин” жамғармаси Васийлик кенгаши раиси, Европа Иттифоқи, БМТ ва унинг Ўзбекистондаги таркибий бўлинмалари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ёшлар агентлиги раҳбарлари иштирок этди.
Зироат Мирзиёева экомактаб ўқувчиларини Барқарор тараққиёт рамзи – Яшил байроқни олишлари билан самимий табриклаб, “Бизнинг давлатимиз бир. Битта сайёрада яшаймиз. Вазифамиз ҳам ягона – сайёрамизни сақлаб қолиш. Ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак. Бугун қанчалик фаол эканингизни кўриб, келажагимиз ишончли қўлларда эканлигига ишонч ҳосил қилдим”, деди сўзи давомида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг