Халқаро босимга қарамай Бинямин Нетаньяху урушни тўхтатиш ниятида эмаслигини айтди
Фото: EPA
Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху якшанба куни Рафаҳдаги лагерга ҳаво ҳужуми оширилганидан сўнг халқаро босимга учради. Шунга қарамай, у ҲАМАСга қарши урушни давом эттиришга ваъда берди.
ҲАМАС маълумотларига кўра, ушбу ҳужум оқибатида 45 киши ҳалок бўлиб, юзлаб инсонлар тан жароҳати олган.
— Мен мақсадга эришмагунча урушни тўхтатиш ниятида эмасман, — дейди Нетаньяху. Шунингдек, у зарбани «фожиали бахтсиз ҳодиса» деб атаган. Бош вазир Исроил тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун ҳамма чораларни кўриши кераклиги ва мамлакат мудофаа кучлари можарода иштирок этмаганларга зарар етказмаслик учун ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.
— Ғазода хавфсиз жой йўқ. Бу даҳшат тўхтатиши керак. Бу можародан бошпана излаётган кўплаб бегуноҳ тинч аҳоли қурбон бўлмоқда, — деди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерриш.
Шунингдек, Европа Иттифоқи Исроил Халқаро Суднинг ўтган ҳафта Рафаҳга зарба беришни тўхтатиш ҳақидаги қарорига риоя қилишни таъкидлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг