«Халқ сўзи» газетасининг бугунги сонида нималар чоп этилди?
1. Таълим, адабиёт, маданият, фан, таълим, ОАВ ва тиббиёт соҳаси вакилларидан кимлар қандай давлат мукофотига муносиб кўрилди? Газета саҳифаларидан жой олган Президент Фармонларидан бу ҳақда билиб олишингиз мумкин.
2. «Бўстонлиқ туманида алоҳида маъмурий-бошқарув тизими жорий этилади». Ҳудудда янада қандай янгиликлар бўлиши ҳақида Президентимизнинг «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан танишгач тўлиқ маълумотга эга бўласиз.
3. Янги шаҳарсозлик кодекси. Ер участкаси деҳқон хўжаликларига ижара асосида берилади. Қонун лойиҳаси нега қайтарилди? Булар ҳақида билишни истасангиз «Таклиф ва таҳлиллар қонунчиликни такомиллаштиришда муҳим омил» сарлавҳали мақолани ўқинг.
4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қандай камчиликларга йўл қўйган? Ушбу саволга «Зиммамиздаги асосий вазифа — халқимизнинг розилиги» мақоласини мутолаа қилиб жавоб топасиз.
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг «Қонун устуворлиги ва адолат тантанасини таъминлаш йўлида» сарлавҳали мақоласидан ҳам мамлакатимизда аҳоли турмуш даражасини ошириш борасида қилинаётган ишлар, хусусан, прокуратура тизимидаги ислоҳотлар ҳақида ўқийсиз.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг