«Халқ сўзи» газетасининг 30 август сонида қандай мақолалар эълон қилинди?

10:59 30 Август 2020 Жамият
1419 0

Қуйида келтирилган қисқа анонсда бу саволга жавоб олишингиз мумкин.

1. Сўнгги йилларда пойтахтимизда оламшумул ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Ана шундай қурилиш ишлари Тошкент метрополитенида ҳам амалга оширилмоқда: метро йўли узайтирилиб, янги бекатлар қурилмоқда. Метрополитеннинг яна қанча қисми қуриб битказилгани ҳамда пойтахтимизда яна қандай қурилиш лойиҳалари амалга оширилгани билан қизиқаётган бўлсангиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 август куни давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ҳамроҳлигида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишгани ҳақидаги ЎзА мухбирлари Зиёдулла Жонибеков, Улуғбек Асроровнинг «Барча саъй-ҳаракатларимиз ободлик, бунёдкорлик ва халқимиз ҳаётини яхшилашга хизмат қилади» мақоласини ўқишни тавсия қиламиз.

3. Балиқ ва ундан тайёрланадиган маҳсулотлар инсон организми учун ниҳоятда фойдали. Мамлакатимиздаги мавжуд балиқчилик хўжаликлари аҳолини «луқмаи ҳалол»га бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлай оляптими? Бизнингча йўқ. Ана шу жиҳатлар ҳисобга олиниб, Президентимизнинг «Балиқчилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ушбу қарорни ўқиб, истиқболда мазкур тармоқда қандай ишлар бажарилиши кўзда тутилгани билан танишасиз.

3. Тошкентнинг Юнусобод туманида «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуи тарихий адолатни тиклаш, шу жумладан, Ватан озодлиги йўлида шаҳид кетган аждодларимиз хотирасини ёд этиш мақсадида бунёд этилган. 2017 йил 31 август — «Қатағон қурбонларини ёд этиш куни» муносабати билан давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев музейга ташрифи чоғида «ушбу музей — музейларнинг музейи» деб, юксак баҳо берганди, айни пайтда музейнинг вилоятларда ҳам бўлимларини ташкил этиш бўйича таклиф киритиб, бу музейлар ҳалқимиз, айниқса, ёшларимиз учун муқаддас зиёратгоҳ, маънавият ва маърифат ўчоғи бўлиб қолиши кераклигини таъкидлаганди. Хўш, шундан сўнг бу борада қандай ишлар амалга оширилди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи директори, «Шаҳидлар хотираси» жамоат фонди раиси, тарих фанлари доктори Бахтиёр Ҳасановнинг «Мангуликка муҳрланган қадрият» сарлавҳали мақоласида ана шу ҳақда сўз юритилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер