«Халқ сўзи» газетасининг 2020 йил 3 cентябрь сонида қандай мақолалар эълон қилинди?

09:46 03 Сентябр 2020 Жамият
1596 0

1. «Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони эълон қилинди. Ушбу ҳужжатда соҳани янада ривожлантириш бўйича бир қатор янгиликлар кўзда тутилган. Хўш, булар нималарда акс этмоқда? Фармоннинг мазмун-моҳиятини газетамиз саҳифаларида эълон қилинган тўлиқ матни орқали билиб олишингиз мумкин.

2. «Учинчи Ренессанс вакиллари ЁШ ва КУЧлилар орасида!» Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг навбатдаги мақоласи ана шундай номланди. Зеро, унда Ўзбекистонда давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга муносабат билдирилган.

3. Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизими яратилиб, муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Хўш, ушбу жараёнда Олий Мажлис Сенати аъзолари қандай ҳисса қўшяпти? «Бир оиланинг нафақат масаласи ҳал бўлди, балки...» сарлавҳали мақола билан танишсангиз кўп маълумотларга эга бўласиз.

4. 2 сентябрь мамлакатимизнинг барча ҳудудида 2020/2021 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналиши учун тест синовларига старт берилди. Жойларда тест синовлари қандай ташкил этиляпти? Шулар ҳақида билмоқчи бўлса​нгиз мухбиримиз Ш. Ғаффоровнинг “Билим «ақл тарозиси»да тортиладиган масъулиятли палла” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақоласини мутолаа қилинг.

5. Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқдами? Самарқанд давлат университети ректори, профессор, Рустам Холмуродовнинг газетамиз саҳифаларида эълон қилинган мақоласи ана шундай муҳим мавзуга бағишланган.

6. Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги «Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида нишонланди. Зеро, истиқлол йилларида бажарилган ва амалга оширилаётган ҳар бир иш замирида халқимизнинг куч-қудрати мужассам. Улар туфайли қўлга киритилаётган муваффақиятлар эса жонажон Ўзбекистонимизни чинакам саодат ошёнига айлантирмоқда. Булар ҳақида мухбиримиз Д. Улуғмуродов ўз мақоласи орқали батафсил тўхталган. Ўқишни тавсия қиламиз.

Шунингдек, газетамизнинг бугунги сонида яна кўплаб бир-биридан қизиқарли ва таҳлилий мақолалар эълон қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер