Халқ билан мулоқотнинг самарали механизми

15:38 26 Май 2021 Жамият
2043 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Халқ билан мулоқот қилиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни маҳаллабай, хонадонбай ўрганиш орқали одамларни қийнаётган масалаларга ечим топиш, ўзаро ҳамжиҳатлик асосида ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли яшаш массивларида инфратузулмаларни яхшилаш, оилавий тадбиркорлик ва кичик бизнес қулай шароитларни яаратиш каби кенг кўламли ишларни амалга оширишда жойлардаги секторлар фаолияти жуда самарали бўлмоқда. Жумладан, биринчи навбатда қишлоқ жойларда аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳар бир ҳудуд бўйича драйвер йўналишларни аниқлаш ва бу борадаги фаолиятни қўллаб-қувватлаш механизми ўзининг ижобий самараларини бараётир. 

Жарқўрғон туманидаги 2-сектор ҳудудида 19 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб,  ҳар хонадон, ҳар фуқаро ҳаёти доимий эътиборда. Айниқса, пандемия даврида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка-ёлғиз фуқароларга сектор томонидан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилгани кишиларда шукроналик ҳисси, дахлдорлик ва ҳамжиҳатлик туйғуларини янада оширди. Туман прокурори, 2-сектор раҳбари, адлия маслаҳатчиси Бегзод Хайдаровнинг бизга маълум қилишича, маҳалла фаоллари билан биргаликда  190 нафар аъзоси бўлган 46  оилалар танлаб олиниб, “Темир дартар”га киритилди. Шундан 21 оила ижтимоий химояга мухтож,  11 таси боқувчисини йўқотган. Ногирони бор оилалар 9 тани ташкил этса, 5 оилада якка-ёлғиз ҳамда кексалар истиқомат қилишади.

Сектор раҳбари томонидан уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бу оғир аҳволдан чиқариш мақсадида турли ёрдамлар кўрсатиб келиняпти.

Энг аввало, мазкур оилаларнинг шарт-шароити ва имкониятлари батафсил ўрганилиши  натижасида 1 та оилага субсидия асосида 2 сотихли иссиқхона қуриб берилди.  Яна бир оилага  имтиёзли кредит олиб берилди ва 11 оилага қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун 0.20-25 сотихдан ер майдони ажратилишида кўмаклашилди. 25 оилага 20 донадан паррандалар етказиб берилди ҳамда ушбу оилалар мунтазам равишда 11 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланмоқда.

 Шунинг пироварда “Темир дафтар”га киритилган 13 та оила халқ депутатлари туман кенгаши қарорлари биноан камбағалликдан чиқарилди.

Айни пайтда “Темир дафтар” да бўлган 33 оилани иқтисодий даромад кўриши, фаровон турмушини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 2-сектор бош офисига бириктирилган ходимлар томонидан  яшаш жойлари таъмирталаб “Темир дафтар”даги  3 нафар ижтимоий химояга мухтож фуқароларнинг хонадонлари таъмирланди.

Ёшлар эртанги кунимиз эгалари. Уларни таълим олиши, баркамол шахс бўлаб камол топиши ҳамда ўсмир ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-дастурлар режаси ишлаб чиқилган. Музкур сектор ҳудуди аҳолининг  15 288 нафари ёшлар бўлиб, шундан 1 475 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган. Йил бошидан буён жами 722 нафар ёшларга турли даражада ёрдам қўли чўзилди.  Хусусан, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда бўлган 71 нафар йигит-қизлар ишга жойлаштирилди. Уларнинг 22 нафари “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мадаткор” тамойили асосида ёшлар тадбиркорларга бириктирилди, 134 нафарига 387,5 млн. сўмлик кредитлар ажратиш орқали тадбиркорликка жалб этилди, 206 нафари касб-ҳунарга ўқитилди.

Шунинг билан бир қаторда 513 нафар ёшларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун умумий 111 гектар ер майдони ажратилди.

Шуни ҳам айтиш керакки, “Аёллар дафтари”га киритилган 489 нафар аёлларнинг 71 фоизига амалий ёрдам кўрсатилди. Жумладан, аёлларнинг 41 нафари ишга жойлаштирилди, 95 нафари  касб-ҳунарга ўқитилди, 83 нафарига кредит олиб берилди, 15 нафарига томорқасидан даромад олиши учун кўмак берилди.

Бундай истиболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш орқали қишлоқ ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, аҳолининг реал даромадини оширишга эришилмоқда.  “Авлод” маҳалласида яшовчи фуқаро Э.Қулбоев “Авлод олтин сабзавот барака ТХ” МЧЖ фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлди. Табиийки, бу бордаги амалий интилиш сектор раҳбари томонидан қўллаб-қувватланди.  Уруғчилик, кўчатчилик, лимончилик кластерини ташкил қилиш учун маҳалла ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлардан 27 га. ер майдони ажратиб берилди.

 “Қораёғоч” маҳалласи фуқароси Р.Шайматов томонидан “Равшан асалари” оилавий корхонаси ташкил қилиниб, унга “асаларичилик” билан шуғулланиш учун “Ёшлар дафтари”га киритилган 26 нафар ёшлар бириктирилиб,  ҳар бирига субсидия асосида 3 қутидан асалари берилди.

Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан ҳудуддаги 13 нафар ишсиз ёшларга “Ҳар бир оила -  тадбиркор” дастури асосида тижорат банкларидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, “Электро мотороллер” олиб берилишига  кўмаклашилди. Худди шу каби 30 нафар ишсиз аёлларга субсидия маблағи асосида инкубатор ускуналари ҳам олиб берилди.

 “Қораёғоч” маҳалласида яшовчи ишсиз Б.Холмўминовнинг айтишича, унга 2-сектор томонидан  1 дона электро мотороллер олиб берилгач, ҳам ишли, ҳам мўмай даромадга эга бўлган. Одамларнинг оғирини енгил, узоқини яқин қилиш орқали одамларга нафим тегаётганидан хурсандман, дейди у биз билан суҳбатда.

“Маданият” маҳалласида яшовчи П.Хусановага инкубатор ускунаси тақдим этилши уй шароитида  иш билан банд бўлиши учун имкон берди. Ҳозирда фуқаро парранда етиштириш фаолияти билан шуғулланиб, ўз оиласига даромад келтираётганидан мамнун.

 2-сектор ҳудудидаги “Порлоқ Юлдузи” маҳалласида фуқаро А.Раджаповнинг тадбиркорлик фаолиятига катта туртки берилди. У  “Султон Барат Омад” оилавий корхонасини ташкил қилиб, узлуксиз иш фаолият  олиб бормоқда.  Бунинг учун 2-сектор раҳбари тадбиркорга АТБ “Халқ банки” туман филиалидан 140 млн. сўм кредит ажратилишига кўмаклашди, 3 нафар ишсиз ёшлар доимий иш ўрни эга бўлишди

Ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлар ҳолати доимий ўрганилиши  мавжуд муаммоларга ечим топишда қўл келяпти. Ҳозирга қадар 5 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3,7 км асфалт қилинди, 12 та маҳалла ҳудудидаги 6,9 км йўлларга тош-шағал ётқизилди ва таъмирталаб ҳолга келиб қолган жами  16,2 км. йўллар жорий  таъмирланди.

Туман прокурори ташаббуси билан, газ балонга муҳтож бўлган 85 та хонадонга газ балонлар етказиб берилди, электр-энергия етказиб бериш сифати кам бўлган 939 та хонадона учун 3 та паст қувватли трансформаторлар юқори қувватлисига алмаштирилди, 3 та трансформаторлар мукаммал таъмирланди, янги 1,1 км ҳаво электр тармоғи тортилди ва 42 та янги электр таянч устунлари ўрнатилди.

 Ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида, таъмирталаб 1 та сув минораси ҳамда 0,6 км. сув қувури таъмирланди ва 0,3 км янги сув қувури тортилди. Натижада кўплаб хонадонлар тоза ичимлик суви етказиб берилди.

Сектор худудида мавжуд таъмирталаб 2 та мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланди, 1 та мактабгача таълим муассасаси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди, сектор худудида жойлашган 10 та умумтаълим мактабларида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди ҳамда “Эскиқишлоқ” маҳалласида жойлашган аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш пунктида қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Сектор раҳбарининг  ташаббуси билан мазкури ҳудуддаги 38 та хўжалик юритувчи субъектларни фаолиятини кенгайтириш орқали 236 та ишсиз фуқароларни иш билан таъминланиш режалаштирилган. Айни мақсаддаги амалий ҳаракатлар натижасида  89 та янги иш ўрни яратилди. Унда ишсиз фуқароларнинг  бандлиги таъминланди.

Жарқўрғон туман прокуратураси томонидан амалга оширилаётган ишларнинг айримларини қайд этдик.  Одамлар 2-сектор раҳбари, прокурорга эргашиб, ўз ҳаётини яхшилаш, даромад олиш манбаларни яратиш, бахтли ҳаёт кечиришнинг пайига тушган.

Туман прокурор хонадонма-хонадон кириб, одамлар билан мулоқотда бўларкан, ҳар ким ўз дарди, муаммоси, таклиф ва ташаббусини эмин-эркин баён этиш имкониятига эга бўлаётганидан мамнун. Бу прокуратура органи чинакам маънода халқнинги яқин қўмакчиси, ғамхўрига айлангидан,  прокурорлар эса, халқ прокурори мақомига эришаётганидан далолатдир, албатта.  Энг муҳими, халқ ҳаётини яхшилаш, фаровонлигини оширишга доир амалий саъй-ҳаракатлар туфайли ислоҳотлар самараси бўй кўрсатмоқда.

 

Илҳом РАҲМАТОВ
“Халқ сўзи”

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер