Халқ банкидан яна бир янгилик
Банклар фаолияти, мижозлар билан ишлаш кўлами ортишида, жойларда янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилишида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, акциядорлик тижорат Халқ банкининг экспорт-импорт лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида (пахта ва пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик соҳалари бундан мустасно) янгиликка қўл урилгани диққатга сазовор.
Гап шундаки, АТ Халқ банки томонидан АҚШнинг “Cargill Financial Services International, Inc.” молия компаниясидан 55,0 миллион Евро миқдорида кредит линия жалб қилинди.
Энди тадбиркорлар “Cargill Financial Services International, Inc.” (АҚШ) кредит линияси билан Ўзбекистоннинг исталган ҳудудида ўз лойиҳаларини амалга оширишлари мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг