Хакерлар карантин пайтида Zoom фойдаланувчиларини "нишон"га олди. Уларнинг орасида ўзбекистонликлар ҳам борми?
Сўнгги пайтларда Zoom сўзидан ном сифатида фойдаланаётган шубҳали доменлар сони кўпайиб бормоқда, деб хабар берди Forbes Check Point Research тадқиқот компанияси маълумотларига асосланиб.
Қайд этилишича, бу хакерлар видеоконференция учун сервис номини қўллаган ҳолда одамларнинг “миллионлари”ни нишонга олишганини англатади.
Маълумки, Zoom иловаси жуда катта миқдордаги одамларни уйда қолиши, масофадан туриб ишлашга мажбур қилган коронавирус тарқалиши муносабати билан бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам тез оммалаша бошлади.
Тадқиқотда айтилишича, вирус пандемияси бошлангандан буён Zoom сўзли 1700 та домен рўйхатга олинган.
Шулардан 25 фоиз янги домен охирги етти кунда пайдо бўлган. Компания шулардан 70 тасини шубҳали деб ҳисоблайди. Қолаверса, бундай доменлар орасида зарарли файллар ҳам аниқланган. Таъкидланишича, шу каби сохта илованинг ишга туширилиши қурилмага бошқа зарарли дастурлар ўрнатилишига олиб келиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг