Кенияда сув тошқинлари оқибатида 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

14:43 18 Март 2026 Дунё
170 0

Кениядаги сув тошқинлари натижасида 71 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди ТАСС мамлакат Миллий полиция хизматига таяниб.

«Найроби энг кўп жабр кўрган ҳудуд бўлиб қолмоқда, бу ерда 36 киши ҳалок бўлди», — дейилади хабарда.

Сув тошқинлари инфратузилманинг кенг кўламли вайрон бўлишига олиб келди, 2,6 мингга яқин оила ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди.

Бутун мамлакат бўйлаб қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер