Келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланма ва мол-мулк солиқ ставкалари оширилмаслиги қатъий кафолатланади — Шавкат Мирзиёев

12:31 16 Июнь 2023 Иқтисодиёт
649 0

“Бундан буён ҳам, тадбиркорлар ўз фаолиятини дадил кенгайтириши учун бизнесга ноқонуний аралашувларга тўлиқ барҳам бериш ва солиқ тизимини янада соддалаштириш ислоҳотларимизнинг асосий тамойили бўлиб қолади”, — деди номзод наманганлик сайловчилар билан учрашувда.

Бизнесга ноқонуний аралашган, тадбиркорнинг мулкига дахл қилган шахсга жазо муқаррар бўлади, раҳбари эса ишдан кетади.

Шунингдек:

- қўшилган қиймат солиғини қайтариш шартлари 15 тадан 5 тага қисқартирилади;
- 107 та давлат хизмати бўйича тўловлар миқдори 2 баравар қисқартирилади;
- 10 миллион сўмдан юқори солиқ санкциялари фақат суд тартибида амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер