Келгуси етти йилда Тошкент вилоятининг барча маҳаллаларида боғча ва мактаб муаммоси тўлиқ ҳал қилинади — Шавкат Мирзиёев
“Келгуси етти йилда Тошкент вилоятининг барча маҳаллаларида боғча ва мактаб муаммоси тўлиқ ҳал қилинади. Бунинг учун, қўшимча 60 минг ўринли 1 мингдан зиёд боғчалар фаолияти йўлга қўйилади. Мавжуд мактаблар қувватини ошириш ва янгиларини қуриш ҳисобига, 100 минг ўқувчи ўрни яратилади ва 35 нафардан кўп бола таълим оладиган синф қолмайди (ҳозирда бундай синфлар сони 3 мингта). Вилоятдаги 188 та мактабга спорт заллари қуриб берилади”, – деди номзод.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг