Келгуси етти йилда Бухорода 1,5 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилиб, 60 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади — Шавкат Мирзиёев

17:36 20 Июнь 2023 Сиёсат
436 0

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бухоролик сайловчилар билан учрашув чоғида аҳолига қулай турмуш шароити яратишга оид режалар ҳақида тўхталди.

“Жумладан, келгуси етти йилда:

➖ 1,5 мингдан зиёд кўп қаватли уйлар қурилиб, 60 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади;

➖ вилоятда 7 минг километр йўллар, жумладан, 3,5 минг километр ички йўллар ва 300 дан зиёд кўприклар таъмирланади;

➖ 1 миллион 200 минг аҳоли учун ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида, 5 минг километр янги тармоқ ва 84 та сув иншооти барпо этилади. Натижада, Бухорода марказлашган ичимлик суви бўйича қамров 77 фоиздан 95 фоизга етказилади;

➖ туман ва шаҳар марказларида 1 минг 200 километр канализация тармоқлари ва 150 та оқова сув тозалаш иншоотлари қурилади. Шу орқали, 600 мингдан зиёд аҳоли илк бор канализация хизматига уланиб, вилоятда қамров даражаси ҳозирги 9 фоиздан 40 фоизга оширилади;

➖ маҳаллаларда 10 минг километр электр тармоқлари қурилиб, 1 мингта трансформатор янгиланади”, – деди номзод.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер