Келажакда барча японлар бир хил фамилияли бўлиб қолиши мумкин

16:47 22 Апрель 2025 Дунё
309 0

Архив фото

Япониянинг Тохоку университети томонидан ўтказилган моделлаштириш XXVI аср бошларига бориб мамлакатнинг барча аҳолиси умумий фамилияга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

Гап шундаки, ҳозирда япон жуфтликларига никоҳдан ўтишда ҳар иккиси учун ягона фамилияни танлаш белгиланган. Профессор Хироши Есиданинг фикрига кўра, беш асрдан кейин шу туфайли фақат битта, яъни Сато фамилияси муомалада қолиши эҳтимоли жуда юқори.

Ўтган йилнинг ўзидаёқ бу фамилия Японияда кенг тарқалган (жами фамилияларнинг 1,5 фоиздан ортиғи ва аслида бу жуда кўп).

Агар қонунчилик ўзгартирилса ва никоҳдан ўтувчи фуқароларга турли фамилияларга эга бўлишга рухсат берилса, Сато фамилиясининг тарқалиш динамикаси бироз пасаяди, аммо барибир бундай сценарийда ҳам 3310 йилга бориб аҳолининг катта қисми бир хил фамилияли бўлиб қолади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер