Кексалар дуоси ижобат бўлғуси
Жўрақул ота Тағоев Хатирчи туманининг Олтинсой маҳалласида истиқомат қилади. Бу йил 102 ёшдан ҳатлаган отахон қишлоққа биринчи тракторни ҳайдаб келиб, то пенсияга қадар шу касбни давом эттирган. Уч ўғил, икки қизидан 20 набира ва 23 чевара суйган.
Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ҳамда жамиятда ижтимоий-маънавий барқарорликни сақлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти учун Президентимизнинг Фармонига кўра бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида Жўрақул бобо Тағоев ҳам «Шуҳрат» медали билан тақдирланган эди.
Мазкур давлат мукофотини отахонга Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов мамлакатимиз Президенти номидан топшириб, байрам билан қутлади.
— Шу кунларга етказганига минг қатла шукур, — дейди отахон. — Бизларни сийлаганни Оллоҳ эъзозласин!
Кексалар дуоси ижобат бўлғуси, дейишади. Тадбир муносабати билан ташриф буюрганларга Жўрақул бобо ўз ҳаётий йўли ҳақида ҳикоя қилиб берди.
Темур ЭШБОЕВ
«Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг